Исроилда “COVID-19”га қарши эмланганлар учун яшил паспорт жорий қилинди
- 19.02.2021 13:31
- 21
- COVID-19
Исроил ҳукумати коронавирусга қарши эмланган ёки касалликдан фориғ бўлган фуқаролар учун "яшил паспорт" тақдим этди. Ҳужжат фуқароларга спорт ва маданий тадбирларда қатнашиш имкониятини беради.
Янги сертификат кеча, 18 февраль куни Исроил соғлиқни сақлаш вазири Юлий Эдельштейн томонидан тақдим этилди. Шу билан бирга, ҳужжатни қалбакилаштириш ҳолатида жиддий ҳуқуқий санкциялар қўлланилиши ҳақида огоҳлантирди.
Фуқаролар паспортни 21 февраль, якшанба кунидан олишади.
Расмийлар қалбаки ҳужжат тайёрлагани ва тарқатгани учун жиноий жавобгарлик билан таҳдид қилишига қарамай, фирибгарлар аллақачон қалбаки сертификат «бизнес»ини бошлади. «Israil Info» хабарига кўра, "яшил паспорт" бир нечта телеграм-аккаунтларда реклама қилинмоқда.