Исроилнинг Ғазога зарбалари оқибатида 32 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Quds News Network хабар берди.

Ғазо сектори соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 215 киши жароҳатланган. Бугун эрталаб Фаластин Исломий Жиҳод гуруҳининг яна бир юқори мартабали қўмондони Холид Мансур Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлди, деб хабар берди ал-Қудс бригадасининг ҳарбий қаноти.

5 август куни Исроил армияси Ғазо секторида Фаластиннинг “Ислом жиҳоди” гуруҳига қарши “Тонг” операциясини бошлаганди. Ҳарбийлар анклавга ҳамон зарба бермоқда, Ғазо секторидан Исроилга ракеталар учирилмоқда.

Исроилнинг орқа қисмида фавқулодда ҳолат эълон қилинган, Ғазо билан чегарадош ҳудудлар ва мамлакат марказидаги баъзи шаҳарларда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эшитилмоқда.

Исроил бош вазири Яир Лапиднинг айтишича, "Исломий жиҳод" объектларига зарбалар исроилликлар учун аниқ таҳдидни йўқ қилишга ва "террорчи ва уларнинг шериклари"га қаратилган. Исроил ўз фуқаролари тинчлигини таъминлаш учун иккиланмасдан ҳаракат қилишда давом этади", деди у.

“Исломий жиҳод” етакчиларидан бири Холид ал-Батш вазиятнинг кескинлашувида Исроилни айблади ва бу ҳаракат “халқни тажовуздан ҳимоя қилишдан бошқа чораси йўқлиги”ни айтди.