Италия жанубида кузатилган тропик сел оқибатида Сицилия ороли сув қуршовида қолди

Бу ҳақда 1tv.ru телеканали маълум қилди.
Маълумотга кўра, табиий офат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган. Улар сув билан бирга тоннелга кириб кетган автомобил ичидан чиқишга улгурмаган. Фавқулодда ёрдам хизмати бу даражадаги табиий офатга тайёр эмаслиги айтилмоқда.
Маҳаллий ҳукумат вакилларининг сўзларига кўра, бу даражадаги кучли ёмғир, сўнгги 200 йилда Палермода кузатилмаган. Жанубий шаҳарда бир йилда ёғадиган ёмғир ҳажми икки соатда ёққанлиги айтилмоқда.
Палермо – Италия жанубида жойлашган шаҳар бўлиб, Сицилия автоном вилояти пойтахти ҳисобланади.