Жаҳон банки Самарқандда фан ва инновациялар соҳасини ривожлантиришга молиявий кўмак беради
Бу борада Самарқанд шаҳрида вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Тўхтаев, вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалари бўйича маслаҳатчиси Н.Ибрагимов ва вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи А.Насимов ҳамда Жаҳон банкининг «Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш» (“MUNIS”) лойиҳасини амалга ошириш гуруҳининг экспертлари билан ўтказилган учрашувда келишиб олинди.
Шунингдек, учрашувда вилоятда илм-фан ва инновациялар соҳасини ривожлантиришни таъминлаш, келгусида Жаҳон банки маблағлари йўналтириладиган соҳалар муҳокамаси ҳамда истиқболдаги инновацион экотизимни ривожлантиришга доир вазифалар ҳам белгилаб олинди.
Учрашув доирасида шу ернинг ўзида экспертлар гуруҳи томонидан стартап лойиҳаларни амалга ошириш ва уларни ривожлантириш имкониятлари, шунингдек, ёш олимлар, стартаплар ва бошқа тадбиркорлар учун венчур капитални жалб қилиш бўйича тренинглар ташкил этилди.