Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурия Самарқандга келди
- 16.11.2019 12:13
- 78
- Самарқанд
Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурия бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташрифининг иккинчи кунида қадимий Самарқанд шаҳрига келди.
Кунио Микурия мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини ёд этиб, унинг қабрига гул қўйди. Сўнг Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуасини томоша қилишди.
– Мени бу тарихий шаҳар ҳайратда қолдирди, – деди Кунио Микурия. – Регистон ансамбли Лондондаги тарихий Оксфорд университетидан ҳам кўҳна экан. Шаҳарнинг тарихий ёдгорликларида фойдаланилган ранглар жилоси ўзбек меъморларининг юқори салоҳият соҳиби эканликларидан далолат беради. Ҳунармандчилик, ўймакорлик ва наққошлик санъати намуналари менга она юртим – Японияни эслатиб юборди.
Шунингдек, меҳмонлар Шоҳизинда мажмуаси, Афросиёб музейи, Мирзо Улуғбек расадхонасида ҳам бўлиб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
Ғайрат САТТОРОВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа