Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакцинанинг ёт таъсиридан жабрланганларга компенсация тўлайди
- 24.02.2021 10:04
- 28
- COVID-19
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти глобал COVAX дастуридаги 92 камбағал мамлакат фуқароларига коронавирусга қарши вакциналарнинг жиддий ёт таъсири учун товон пули тўлайди. Бу ҳақда Thye Guardian хабар берди.
Таъкидланишича, ташкилотда аллақачон компенсациялаш режаси тузилган.
"Бу ҳар қандай даъволарни тўлиқ ва якуний ҳал қилишда бир марталик компенсация бериш орқали судга мурожаат қилиш заруратини сезиларли даражада камайтиришга қаратилган дастурдир. Чунки ушбу жараён потенциал вақт ва харажат талаб қилади", дейилади хабарда.
Компенсация режаси 92 қашшоқ мамлакатни, жумладан Африка ва Жануби-Шарқий Осиёдаги кўплаб мамлакатларни қамраб олади.
Дастур 2022 йил 30 июнгача давом этади.
Таъкидланишича, “COVID-19” вакцинасини сотиб олишда ўзини ўзи молиялаштирган мамлакатлар ҳам жавобгарлик дастурларини жорий этишни режалаштирмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа