Жанубий Корея мамлакатда COVID-19 инфекциси тарқалишининг иккинчи тўлқини бошланганини эълон қилди
- 23.06.2020 07:30
- 310
- COVID-19
Жанубий Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва унинг олдини олиш марказлари раҳбари (KCDC) Чон Ин Ген, мамлакат пойтахти Сеул ва унга яқин ҳудудларда коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқини бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда Yonhap News Agency агентлиги хабар берди.
Чон Ин Геннинг сўзларига кўра, KCDC иккинчи тўлқин кўз ёки қиш ойларида кўзатилади, деб тахмин қилган. Бироқ уларнинг тахминлари нотўғри бўлиб чиққан.
Ўз навбатида, Сеул маъмурияти агар пойтахтда кейинги уч кун давомида ўртача касалланиш ҳолати 30 кишидан ошадиган бўлса ёки касалхоналардаги ўринлар 70 фоизга банд бўлгани кузатилса, яна ижтимоий масофа қоидалари жорий этилиши тўғрисида аҳолини огоҳлантирди.
Теглар:
Жанубий Корея