Жасорат унутилмайди

Уларнинг жасорати, фидойилиги Президентимиз томонидан эътироф этилиб, давлат мукофотлари берилган. 
Самарқандлик бу жасур чегарачиларнинг сафдошлари, вилоятимиздаги ҳарбий қисм хизматчилари яқинда уларнинг хонадонларига боришди. Оила аъзолари билан суҳбатлашиб, дўстларини хотирлашди. Совға-салом, озиқ-овқат маҳсулотлари топширишди.
Шундан сўнг хотира кечалари жасоратли чегарачилар таълим олган мактабларда давом этди.
Каттақўрғон туманидаги 14-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда она юртимиз хавфсизлиги, халқимиз осойишталиги учун жонини фидо қилган ҳарбий хизматчи Б.Эргашевнинг сафдошлари, устозлари ва синфдош дўстлари унинг жасорати, юксак инсоний фазилатлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб бердилар.
– Ватанимиз чегаралари муқаддас ва унинг дахлсизлигини таъминлашни биз юксак шараф деб биламиз, – дейди ҳарбий хизматчи Иқболжон Рўзибоев. – Ана шу шарафли вазифани бажариш чоғида ҳалок бўлган сафдошларимиз эса ҳамиша бизнинг қалбимизда яшайди. Уларнинг жасорати ёшларимизни ватанпарвар, мард инсонлар бўлиб камолга етишига ёрдам беради.