Жавоб хўжакўрсинга эдими ёхуд Нарпай кўчасидаги сув қувури қачон таъмирланади? (фото)

Жорий йилнинг 1 август куни телеграм каналимизда “Кун фотоси: Самарқанд шаҳар Нарпай кўчасидаги ушбу ҳолат негадир масъулларни “уйғотмаяпти” сарлавҳаси остида фотолавҳа эълон қилинган эди.

“Сувоқова” ДУК Самарқанд шаҳар филиали томонидан шу куннинг ўзида мақолада кўрсатилган ҳолат бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида маълумот берилиб, суратлар ҳам эълон қилинди.

Аммо орадан бир ҳафта вақт ўтган бўлишига қарамай Нарпай кўчасида ҳамон ўша ҳолат, йўлга сизиб чиқаётган сув нафақат ҳайдовчилар, балки йўловчиларга ҳам бир қатор ноқулайлик туғдирмоқда.

Савол туғилади – бизга юборилган суратлар шунчаки хўжакўрсинга эдими? Нега йўлдаги бу ҳолат мутасадиларни безовта қилмаяпти?