Жомбойда автобус билан содир бўлган ЙТХнинг сабаби аниқланди
- 12.02.2025 11:46
- 909
- Ҳодиса
![](https://static.zarnews.uz/crop/b/0/720__80_b0d0d8dbff490faef47f52249483e355.jpg?img=self&v=1739342793)
Кеча, 11 февраль куни соат 7:00 лар атрофида Жомбой тумани Самарқанд маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1079-километрида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи "Zhong tong" русумли автобус ҳаракатланиб келаётиб кўприк устида йўл-транспорт ҳодисаси учраган.
"Аниқланишича, автобус ҳайдовчиси "Cobalt" русумли транспорт воситасининг ҳолатини инобатга олмасдан тезликни меъёридан ошириб юборган ва тормозни кескин равишда босган, - дейилади вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабарида. - Оқибатда бир нафар йўловчи тиббиёт бирлашмасида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговнинг якуний хулосасига кўра жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади".
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Глюкометрдан қандай фойдаланасиз?
- 1 соат аввал
- Саломатлик
Самарқанд тажрибаси республикага намуна бўлди
- 2 соат аввал
- Самарқанд