Жомбойда мактабга қарашли ер майдонини сотган фирибгар ушланди
- 27.04.2022 17:31
- 222
- Ўқинг, қизиқ!
Давлат хавфсизлик хизматининг Жомбой тумани бўлими ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан шу туманда терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда фуқаро М.С. фуқаро А.га ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими сифатида таништириб, унга тумандаги 14-мактаб балансида бўлган ер майдонининг 3 сотихини танишлари ёрдамида олиб бериш эвазига 10 400 АҚШ долларини қўлга киритиб, ушбу маблағ эвазига “Gentra” русумли автотранспорт воситасини сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадини легаллаштирганлиги аниқланган.
Текширув давомида, М.С.нинг ўз айбига иқрор бўлиб, 500 АҚШ доллари ва 13,6 млн. сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.