Жомбойдаги иккита аҳоли пунктининг номи ўзгарди
Жомбой туманидаги айрим аҳоли пунктларини номлаш тўғрисида
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 4 ва 9-моддаларига мувофиқ, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2023 йил 13 декабрдаги йиғилиш баёни ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024 йил 9 январдаги (03/08-174-сон) экспертиза хулосасини инобатга олиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ, тўқсон олтинчи сессияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Жомбой туманидаги аҳоли пунктларининг номлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси (Т.Маҳмудов), вилоят статистика бошқармаси (Ш.Абдиев), Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (М.Қувондиқов), Жомбой тумани ҳокимлиги (Қ.Собиров) мазкур қарор иловасида кўрсатилган аҳоли пунктлари номларини белгиланган тартибда статистик ҳисоботларда акс эттирилишини ва иш юритишҳужжатларига ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
3. Вилоят ички ишлар бошқармаси (Р.Маматов), Жомбой тумани ҳокимлиги (Қ.Собиров) номланганаҳоли пунктларига аҳолини рўйхатга қўйиш ҳамда тегишли йўл белгиларини ўзгартириш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.
4. Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (М.Қувондиқов), Жомбой тумани ҳокимлиги (Қ.Собиров) биргаликда номланган аҳоли пунктларига белгиланган тартибда замонавий талаблар асосида пешлавҳа ва кўрсаткич белгиларини ўрнатилишини таъминласин.
5. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати – матбуот котиби (М.Мирзаев), «Ахборот-коммуникациятехнологияларини ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонаси (Н.Норбеков) ушбу қарорни Lex.uz Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
6. Вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ш.Темиров) мазкур аҳоли пунктлари номларни 10 кун муддатда давлат реестри базасига киритиш чораларини кўрсин.
7. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
8. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Жўрақулов) ва вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлаттили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ш.Темиров) зиммасига юклансин.
Сессия раиси С.Усмонов
2024 йил, 23 февраль
VI -96-15-7-0-K/24
*Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил, 23 февралдаги VI -96-15-7-0-K/24-сон
қарорига 1-илова
Жомбой туманидаги ном берилаётган аҳоли пунктлари
Т/р
|
Географик объектнинг жойлашган ўрни(МФЙ) |
Ном берилаётган аҳоли пункти
|
|
Республика экспертиза комиссияси хулосаси
|
1.
|
«Деҳқонобод» МФЙ
|
Жоби
|
|
Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
|
2.
|
«Каттақишлоқ» МФЙ
|
Катта Ширинкент
|
|
Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |