Жомда энди свет ўчмайди

- Аввало, Ургут тумани Мерганча массивини электр энергияси билан доимий таъминлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, “Ургут-2” подстанциясига 25000 кВА бўлган қўшимча иккинчи трансформатор ўрнатилди ва ишга туширилди, - деди Э.Мамадалиев. - Шунингдек, бу ерда 6 километр узунликдаги икки занжирли 10 кВАли электр тармоғини тортиш ва 1 та электр тақсимлаш қурилмаси ўрнатиш бўйича лойиҳа-смета ишлари якунланиб, қурилиш ишлари бошланди. 3,5 километр узунликда 10 кВли электр тармоғи қурилди ва ушбу ишлар май ойи якунига қадар тўлиқ якунланади.
Сариқтепа массивини электр энергияси билан таъминлаш учун “Сўғдиёна” нимстанциясига 1 дона 10 кВли ячейка ўрнатилиб, 3 километр узунликдаги 10 кВли электр узатиш тармоғи қурилиб, ишга туширилди.
Нуробод тумани Сазағон массивида жойлашган тадбиркорлик субъектларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида эса “Тараққиёт” нимстанциясидан 6 кВли электр узатиш тармоғи қурилиши давом этмоқда. Бунинг учун 201 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, электр тармоғи тортиш ишлари май ойининг якунига қадар тўлиқ якунланади.
Сазағон массивида 110/10 кВли нимстанция қуриш учун лойиҳа смета ишлари тайёрланмоқда. Қурилиш ишлари август ойидан бошланиб, 2019 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.
“Обод қишлоқ” дастури бўйича вилоятимизда 32 та маҳалла киритилган. Ушбу махаллаларнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 45 дона трансформатор пункти ва 90,1 километр электр узатиш тармоқларини янгидан қуриш режалаштирилган. Ҳозирги кунгача 20 дона трансформатор пункти ва 55,8 километр электр узатиш тармоғи янгидан қурилди. Ушбу маҳаллалардаги 159 дона трансформатор пункти ва 55,8 километр электр узатиш тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 38 дона трансформатор пункти ва 23.1 километр электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди.
Журналистлар Жом қишлоғида таъмирланаётган ва янги қурилаётган электр тармоқлари ҳолатлари билан танишди.
Маълумотларга кўра, бу ерда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 15 та трансформатор, 1000 дона бетон устунлар (столба) ўрнатиш, 51 километр масофага электр кабеллари тортиш режалаштирилган. Ҳозиргача 9 та трансформатор, 715 дона бетон устунлар ўрнатилган ва 35 километр масофага кабель тортилган.
- Қишлоғимиз "Обод қишлоқ" дастурига киритилиб, бу ерда кенг кўламли ишлар олиб борилишидан олдин электр таъминотидан жуда қийналардик, - дейди Жом маҳалласи фаоли Хурсанд Бойчаев. - Кунига 7 соат атрофида свет бериларди. Ҳозир эса бу борада муаммомиз йўқ. Узлуксиз электр билан таъминландик. Шу боис қишлоқдошларимиз тадбиркорлик ва бошқа фойдали фаолият билан шуғулланишмоқда.
Журналистлар Жом ҳамда Гирдиқўрғон маҳаллаларида электр таъминоти билан боғлиқ галдаги ишларга гувоҳ бўлдилар.
Анвар МУСТАФОҚУЛОВ.