Жорий йил Самарқандда 1100 гектар ноёб дарахт плантацияси, 200 гектарда доривор ўсимликлар етиштирилади
Ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш ва ёғочбоп маҳсулотлар етиштириш жадал кўпайтирилади.
Бунинг учун ўрмон фонди ерларида, туманлар ҳокимликлари захирасидаги ерларда, қишлоқ хўжалиги экинлари дала четларида, истироҳат боғларида, аҳоли яшаш пунктларида, дарё қирғоқбўйи минтақаси муҳофаза зоналарида павловния ва бошқа тез ўсувчи дарахтларни экиш ва етиштириш ҳажми оширилади. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларининг қум босишига қарши ихота дарахтзорларини барпо этиш ишлари такомиллаштирилади.
Иштихон давлат ўрмон хўжалиги ташкил этилади.
Республика аҳоли пунктлари ва автомобиль йўллари атрофларини ободонлаштириш ва кўчат экиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан шартнома асосида кўчат етказиб бериш учун Ўрмон хужалигини ривожлантириш жамғармасига 100 миллиард сўм ўтказилади.
2021 йилда 1 100 гектар майдонда терак, павловния, листа ва бодом плантациялари барпо этилади ҳамда 200 гектарда доривор ўсимликлар етиштириш йўлга қўйилади. Павловния дарахти ниҳолларини етиштириш ва хомашёни қайта ишлаш мақсадида Самарқанд давлат ўрмон хўжалигига тегишли бўлган автомашиналар турар жойида йил якунигача иссиқхона, доривор ўсимликларни қадоқлаш ва ёғочни қайта ишлаш цехлари ташкил этилади.