ЖССТ: Вирус ҳақида деярли ҳеч нарса маълум эмаслиги вазиятни кескинлаштирмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашиши мумкинлигини тахмин қилди. Ташкилот раҳбари Тедрос Гебреисуснинг фикрига кўра, айни вақтда алоҳидалаш чораларини енгиллаштиришнинг кераги йўқ. Бу ҳақда The Politico хабар берди.

- Ишонинг, энг ёмони ҳали олдинда. Келинг, бу фожеанинг олдини олайлик, - дея таъкидлади у. - Инсониятда ҳозир ҳам пандемия оқибатида юзага келадиган инқирознинг олдини олиш имконияти мавжуд. Бироқ вирус ҳақида деярли ҳеч нарса маълум эмаслиги вазиятни кескинлаштирмоқда.

The Politico берган маълумотга кўра, Италия, Испания, Германия ва Австрия давлатлари томонидан карантин чораларининг енгиллаштирилаётгани ЖССТ томонидан жиддий танқид остига олинган.