ЖССТ янги хавфли вирус пайдо бўлишини башорат қилди

Эртами-кечми, инсоният ҳозиргисидан ҳам хавфли, янги пандемияга дуч келади, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус.

"Бу вирусдан кўра юқумли ва ўлимга олиб келувчи яна бир вирус пайдо бўлади", деди у ЖССТнинг 74-сессиясининг очилишида.

Ташкилот раҳбарининг сўзларига кўра, айнан вирусларга қарши курашда давлатлар рақобатлашиши эмас, балки бир-бири билан ҳамкорлик қилиши кераклигини кўрсатди.

"Дарҳақиқат, олдимизда танлов турибди: биргаликда ҳаракат қилиш ёки ҳимоясиз бўлиш", дея хулоса қилди Гебрейесус.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси 24 майдан 1 июнгача виртуал форматда бўлиб ўтмоқда. Унинг асосий мавзуси COVID-19 пандемиясига қарши кураш ва соғлиқни сақлашда янги глобал фавқулодда ҳолатларининг олдини олиш. Ассамблея ишида бутун дунёдан делегатлар қатнашмоқда.