Журналистикага қизиқувчи иқтидорли ёшларни “Маҳорат мактаби”га чорлаймиз!

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими ҳузуридаги “Маҳорат мактаби”га журналистиканинг босма нашрлар йўналиши, теле ва радио йўналиши, фото ва видео йўналиши, интернет йўналиши, тасвирчилик ҳамда ахборот хизмати бўйича тингловчиларни қабул қилади.

2022 йил декабрь ойидан 2023 йил май ойигача бўлган вақт давомида тингловчиларга соҳанинг тажрибали вакиллари томонидан мақола ёзиш, ахборот тайёрлаш, таҳлил қилиш, фотосуратчилик, телеоператорликнинг сир-асрорлари ўргатилади.

Тингловчилар билан дарс жараёнлари назарий ва амалий тарзда олиб борилади.

Мазкур мактабга журналистика соҳасига қизиқиши  бўлган, олий ўқув юртини битирган, ёки ўқиётган талабалар танлов асосида қабул қилинади.

Мурожаат учун манзил: Самарқанд шаҳри Улуғ Турсунов кўчаси 80-уй, вилоят Матбуот уйи биноси.

Маълумотларни 66.233-91-69, 66.233-91-51 телефон рақамларидан олишингиз ҳамда (93) 339-99-84 телеграм рақамига ўзингиз ҳақингизда қисқача маълумотни ва расмингиз юборишингиз мумкин.