Кадастр идорасига қарийб 306 миллион сўм қарздорлик ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси Тойлоқ тумани бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, қарздорликни мажбурий тартибда ундириб бериш борасида кунлик тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими иш юритувига олинган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари фикримиз исботидир.

Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг қарорига кўра, қарздор “Bro Beans” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи ер ресурслари ва давлат кадастри вилоят бошқармасига 305 миллион 740 минг сўм қарздорликни ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига банд солинган.

Натижада “Bro Beans” масъулияти чекланган жамиятидан ер ресурслари ва давлат кадастри вилоят бошқармаси фойдасига қарздорлик тўлиқ ундириб берилган.

Мажбурий ижро бюроси Тойлоқ тумани бўлими.