Калифорнияда биратўла 80 киши кийим-кечак дўконига ўғирликка тушди
- 22.11.2021 11:38
- 37
- Хориж
80 га яқин одам Калифорниянинг Уолнат Крик шаҳридаги кийим-кечак дўконини ўғирлашда гумон қилинмоқда, дея хабар беради маҳаллий полиция.
Ўғрилик жума куни кечқурун содир бўлган. Босқинчилар икки ходимга ҳужум қилган, бири юзига қалампирли суюқлик сепган. Воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган офицерлар автомашинада иккита гумонланувчини қўлга олишган. Улардан бири қуролланган эди. Учинчи гумонланувчи дўкон яқинида ўғирланган буюмлар билан қўлга олинган. Ҳибсга олинганлар 18 ёшдан 32 ёшгача бўлган шахсларга талончилик, тил бириктириш ва ўғирланган нарсаларни сақлашда айбланган.
“Жиноий фаолиятнинг қолган иштирокчилари автомашиналарда тезда қочиб кетган”, -дейилади хабарда.
Полиция жиноятни режалаштирилган ҳаракат деб атади. Босқинчиларни қидириш давом этмоқда.