Калифорнияда янги уй томида қуёш панеллари албатта ўрнатилиши керак

Бизда эса электрчилар ёзда узилиш бўлмайди деган ваъда беради, қишда диспетчерлар ҳам жавоб бермай қўя қолади.

Калифорния Энергия комиссияси (АҚШ) янги қурилаётган уйлар томида қуёш батареяларини ўрнатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллабди. Ҳужжатга кўра, штатдаги барча ишлаб чиқарувчи тижорат биноларига қуёш панеллари ўрнатилиши шарт.

Лойиҳа фақат тижорат бинолари, меҳмонхона, офис, тиббиёт муассасалари, кинотеатрлар, чакана савдо ва озиқ-овқат дўконлари, ресторан ва мактабларга тегишли.

Ушбу янгилик қурилиш стандартлари комиссияси қонун лойиҳасини кўриб чиққанидан сўнггина, 2023 йилнинг 1 январидан кучга кириши кутилмоқда.

P/s: Тўғри, қонун лойиҳасини ҳали кўриб чиқишлари керак. Лекин Америкадай тараққий этган давлатда муқобил энергия манбалари ҳақида ўйлашаётгани қизиқ. Биз қачон бу ҳақда бош қотирамиз?
Бизнинг депутатлар жамият ривожига хизмат қиладиган шу каби янгича қарашлардаги қарорларни қачон қабул қилишаркан-а?!