Каналга тушиб кетган автомашина чиқариб олинди

Бугун, 23 март куни соат 11:11 да Самарқанд шаҳри «Оқсарой» МФЙ Рўдакий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган «Жигули» русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи «Сиёбча» каналига тушиб кетганлиги ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, автомашинани каналдан олиб чиққан.
Маълумотга кўра, ҳодиса натижасига вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.