Карантин чораларининг юмшатилиши пахта мавсуми билан боғлиқ эмас
- 23.09.2020 17:30
- 114
- COVID-19
Коронавирус кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида етти мингга яқин қўшимча ўринлар тайёрлаб қўйилган. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова «Шифобахш» каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Карантин чоралари юмшатилишининг сабаби, айни вақтга келиб соғлиқни сақлаш тизими касалликка қарши курашга тайёр бўлди. Агар касаллик ортиб кетса ҳам бунга тизимнинг кучи етади. Қўшимча 6700 та шифо ўринлари тайёрлаб, моддий техника билан жиҳозланган. Уч мингга яқин малакали шифокорлар қўшимча куч сифатида тайёргарликдан ўтказилди», деди мутахассис.
Абдусаматованинг қўшимча қилишича, карантин чораларининг юмшатилиши пахта мавсуми билан боғлиқ эмас.
Аввалроқ Республика махсус комиссияси аъзоси Нурмат Отабеков карантин фалончи санада қайтар экан, деган фикрни айлантиргандан кўра, чекловларга жиддий эътиборда бўлиш кераклиги ҳақида айтиб ўтган эди.