Карантин қоидаларини бузган шахслар 45,8 миллиард сўм миқдорида жаримага тортилди

Карантин бошлангандан буён, 27 апрель ҳолатига Давлат инспекцияси, ИИВ, Миллий гвардия ходимлари томонидан ниқоб тақмаган ва карантин режимини бузган, санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилмаган 71 028 кишига баённома тузилди ва 45,8 миллиард сўм жаримага тортилган. Шундан 14,0 миллиард сўм ундирилган.

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Келиб тушган маблағнинг 50 % давлат бюджетига йўналтирилди, қолган 50 %  ИИВ бюджетига тушган.

Санитария қоидалари ва нормалари, шунингдек, гигиена нормаларини бузиш тўғрисидаги баённомалар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси "Эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш" асосида тузилади.