Касаба уюшмалари кўмагида ҳисобчи ишга тикланди

Тойлоқ туманида жойлашган Ветеринария илмий-текшириш институтида ўн йилдан буён бош ҳисобчи бўлиб ишлаб келган Жўрабек Жалилов билан тузилган меҳнат шартномаси 2025 йил 21 январда иш берувчи томонидан бекор қилиниб, у ўз вазифасидан озод қилинди.
Бундан норози бўлган бош ҳисобчи меҳнатга оид ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгашига мурожаат қилди.
– Касаба уюшмалари вилоят кенгаши раисининг юридик масалалар бўйича маслаҳатчиси Т.Эшмонов ва бўлим мутахассислари томонидан мурожаатим қонуний кўриб чиқилиб, бузилган ҳуқуқларимни тиклаш бўйича ҳужжатларни ўрганишди, – дейди Ж.Жалилов. – Натижада иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилиги талаблари, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича йўл қўйилган камчиликлар тузатилиб, яна ўз ишимга қайта тикландим. Фуқароларнинг, хусусан, ишчи-ходимларнинг меҳнатга оид ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг ўрни катта эканига яна бир бор амин бўлдим.
Д.Тўхтаев.