Касаба уюшмасининг иш ташлаши сабабли Берлин аэропорти 25 январь куни ишламайди: Бу 35 минг йўловчига таъсир қилиши мумкин

Берлин-Бранденбург халқаро аэропорти Verdi касаба уюшмасининг иш ташлаши сабабли 25 январь куни ёпилади. Бу ҳақда 23январь, душанба куни Германиянинг Handelsblatt газетаси касаба уюшмаси ва ҳаво бандаргоҳини бошқарувчи компания маълумотларига таяниб хабар берди.

Шундай қилиб, 25 январь куни Verdi аэропорт ходимларининг иш ҳақини ошириш ва меҳнат шартномалари муддатини 12 ой қилиб белгилаш талаблари билан бир кунлик иш ташлаш ўтказмоқчи.

“Бугунгача иш берувчилардан ечим топмоқчи эканликлари ҳақида ҳатто ҳеч қандай сигнал бўлмаган. Шу боис тунги, якшанба, байрам ва шанба кунлари ишлаганлик учун нафақа миқдорини ошириш ва қўшимча иш ҳақи бўйича музокаралар олиб борилмоқда”, — дея касаба уюшмасидан иқтибос келтирган газета.

Иш ташлаш муносабати билан барча йўловчи рейслари бекор қилинади, бу 35 мингга яқин йўловчига таъсир қилади – ўша кунга 3 мингга яқин учиш ва қўниш белгиланган.