Касб-ҳунар мактаби ўқувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Самарқанд давлат тиббиёт университетининг юқори малакали мутахассислардан ва клиника базасида жойлашган институт кафедралари, профессор ўқитувчилари таркибидан иборат ишчи гуруҳи Самарқанд имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабида таълим-тарбия олаётган, ногиронлиги бўлган 177 нафар ўқувчи-ёшларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

Тиббий кўрикдан сўнг касб-ҳунар мактабида таълим-тарбия олаётган, 14 нафар ногиронлиги бўлган ўқувчилар бепул операция қилинди.

Шунингдек, Самарқанд давлат тиббиёт университетининг психологи ва стоматология факультетининг ёшлар масалалари бўйича декан ўринбосари, тюторлари ва битирувчи курс талабалари иштирокида ўқувчи-ёшлар билан давра суҳбати, психологик-тренинглар ўтказилди.

Бундан ташқари, университетнинг тажрибали мутахассислари касб-ҳунар мактабида таълим-тарбия олаётган ўқувчи-ёшлар билан “Болалар ва ўсмирлар ўртасида суиқасдлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Бундай тадбирлар ёшларда кузатиладиган турли нохушликларнинг олдини олади ва уларни келажакка бўлган ишончини оширади. 

Одилбек АҲМЕДОВ.