Каттақўрғонда масжид олдида қолдирилган велосипедни ўғирлаб кетишган
- 10.11.2021 21:05
- 75
- Самарқанд

Каттақўрғон шаҳридаги "Қориравот" жоме масжиди олдида қолдирилган велосипед номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
ИИБ қолдирган суратдан маълум бўладики, воқеа кундузи, соат 18:10 атрофида содир бўлган.
Ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Натижа бўйича маълумот берилиши айтилмоқда.