“Каттақўрғон сув омбори”да ноқонуний балиқ овлаган шахслар ушланди
“Браконьерликка қарши кураш ойлиги” доирасида Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция ходимлари томонидан "Каттақўрғон сув омбори"да рейд тадбирлари амалга оширилди.
Тадбир давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига (ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш) асосан далолатномалар тузилди.
Ҳозирги вақтда ҳужжатлар тегишли тартибда маъмурий ишлар бўйича суд органига тақдим этиш учун тўпланмоқда.