Каттақўрғонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.Ш. фуқаро М.Н.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 2 турдаги 96 та капсуладаги дори воситаларини 1,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.