Каттақўрғонда қайниси тазйиқ ўтказиб келган аёлга ҳимоя ордери берилди
- 21.08.2020 14:30
- 253
- Самарқанд
Каттақўрғон тумани ИИБга Каттақўрғон тумани Таварон маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро К. мурожаат қилиб, ҳозирги кунда турмуш ўртоғи Россия Федерациясида эканлиги, ўзи 1989 йилда туғилган қайн укаси Б. билан бир хонадонда яшаб келаётганлиги, қайн укаси ҳар куни спиртли ичимлик истеъмол қилиб, уни ҳақоратлаб, уйдан чиқиб кетишини айтиб, руҳий тазйиқ ўтказиб келаётганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мурожаатга асосан, туман ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори катта лейтенант Д.Бегназарова томонидан, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу оила вакиллари билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, К.га ҳимоя ордери берилди. Ҳар иккала томонга ҳимоя ордери тўғрисида тушунча берилиб, огоҳлантирилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа