Самарқандда эри томонидан тазйиққа учраб келган аёлга ҳимоя ордери берилди

Самарқанд тумани Найман МФЙда яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро Б.Б. турмуш ўртоғи, 1978 йилда туғилган А.А. томонидан доимий равишда руҳий тазйиқ ўтказиб келинаётганлиги сабабли ИИБга мурожаат қилди.

Мурожаат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан ҳолат ўрганилиб, фуқаро А.А. билан профилактик ишлар олиб борилди, деб хабар берди Самарқанд вилояти ИИБ.

Чора-тадбирлар натижасида туман ИИБ ходимлари томонидан фуқаро Б.Б.га ҳимоя ордери берилди ва тегишли тартибда чекловлар қўйилиб, тазйиқ ўтказган ҳамда ушбу тазйиқдан жабр кўрган фуқаролар билан ҳимоя ордери бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.