Кеча Самарқандда 41 киши коронавирусга чалинди, 44 нафар бемор тузалди
🔺2021 йил 15 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 180 566 (+404) нафарни ташкил этмоқда.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 17 нафари Андижон вилоятида,
📌 11 нафари Бухоро вилоятида,
📌 14 нафари Жиззах вилоятида,
📌 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 2 нафари Навоий вилоятида,
📌 13 нафари Наманган вилоятида,
📌 41 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 13 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 32 нафари Фарғона вилоятида,
📌 20 нафари Хоразм вилоятида,
📌 83 нафари Тошкент вилоятида,
📌 143 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида республикамизда 407 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 44 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 176 403 нафарга етди. Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.