"Кейинги 5 йил ичида ялпи ички маҳсулотимизни 100 миллиард долларга етказиш режалаштирилган" — Шавкат Мирзиёев
Президент инвестицияларни жалб қилиш жараёнини такомиллаштириш бўйича муҳим чора-тадбирларни белгилаб берди.
Мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, бизнес муҳитини янада яхшилаш йўналишида амалий таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида 2022 йилдан эътиборан Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар Кенгаши йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш йўлга қўйилади.
Шунингдек, “крауд-сорсинг” платформаси ва замонавий рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда, барча тармоқлар ва ҳудудлардаги инвесторлар ва тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш амалиётини давом эттирамиз.
"Умуман олганда, амалга ошириладиган ислоҳотларимиз натижасида кейинги 5 йил ичида ялпи ички маҳсулотимизни 100 миллиард долларга, йиллик экспорт ҳажмларини эса 30 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган.
Хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 80 фоизга етказилади.
Биз Ўзбекистоннинг 2030 йилга бориб аҳолиси ўртадан юқори даромад оладиган давлатлар қаторидан жой олишига эришишни мақсад қилиб қўйганмиз", деди Президент.