Кейинги беш йилликдаги вазифалар белгилаб олинди

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти мажлислар залида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси вилоят тармоғининг I ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.Бедилов, конференция делегатлари, тизимидаги ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этди.
Тадбирда касаба уюшманинг вилоятдаги масъул ташкилотчиси И.Раҳимовнинг ўтган 2020-2025 йил давомида бажарилган ишлари юзасидан ҳисобот маърузаси тингланди. Касаба уюшмаси вилоят тармоғининг кейинги беш йилдаги муҳим устувор вазифалари белгилаб олинган конференцияда кун тартибидаги кўриб чиқилган 7 та масала бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, улар орасидан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қурултойига, касаба уюшманинг вилоят кенгаши Конференциясига ҳамда вилоят кенгаши таркибига вакиллар сайланди.
Анжуман якунида Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкил этилганлигининг 120 йиллиги муносабати билан уюшма фаоллари рағбатлантирилди.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.