Кейинги ҳафта Ўзбекистонда қор ёғиши ва ҳарорат -17 даражагача тушиши кутилмоқда
- 04.12.2023 11:56
- 175
- Ўзбекистон
Жаҳон прогноз марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Урал ва Ғарбий Қозоғистон орқали Россиясининг шимолий Европа ҳудудларидан 9-10 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 11-12 декабрда эса бутун республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, 10-11 декабрь кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин).
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 11-12 декабрда кечаси -10...-7 даражагача, кундузи -3...0 даражагача тушади, шимолда кечаси -17...-12 даражагача, кундузи -10...-5 даражагача бўлиши кутилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа