Кичик мевадаги "дорихона": Малинанинг хусусиятлари ҳақида

Малинанинг ажойиб таркиби витамин ва минералларга бой.  Кўп миқдордаги В, C, А витаминлари, кремний, молибден, магний, марганец, калций, темир, фосфор, натрий, хромга эгалиги ҳамда антиоксидантларга бойлиги билан аҳамиятли.

Бундай қимматли дармондорилар композицияси организмнинг умумий саломатлиги, юрак-қон томир ва асаб тизимининг ҳолатини яхшилаш, иммунитет тизимини мустаҳкамлаш, метаболизмни яхшилаш, эркакларда тестостерон даражасини ошириш, аёллар ҳайз циклини нормаллаштириш ва оғриқни камайтириш хусусиятларига эга. 

Шамоллаш ва тумовда яллиғланишга қарши кучли таъсирга эга. Бундай пайтларда малина меваларини истеъмол қилиш ёки малинали чой ичиш яхши натижа беради. У тер ажралишини яхшилайди ва токсинларга қарши курашади. Малина барглари дамламаси ҳомиладорлик пайтида кўнгил айнишдан халос бўлишга ёрдам беради.

Ошқозон-ичак касалликлари, буйрак муаммолари ва резаворларга аллергик ҳолларда малина истеъмолини назоратда сақлаш зарур. Лактация(эмизикли) давридаги аёлларга юзага келиши мумкин бўлган аллергик  реакцияни инобатга олиб малина истеъмолидан воз кечиш тавсия этилади. Малина таркибидаги салицил кислотаси қон ивишини сезиларли даражада секинлаштириши сабабли жарроҳлик амалиётлари олдидан тавсия этилмайди.

Малина ва гўзаллик

Малина тери ҳолатини ёшартириш ва яхшилаш учун косметологияда фаол қўлланилади. У табиий коллаген мабаидир. Коллаген эса тери ва суяклар мустаҳкамлиги ва эластиклиги ҳамда бўғимларнинг мослашувчанлигини таъминлайди.  Ёш ўтиши билан терида коллаген синтези пасаяди, бу эса терининг эластиклигини йўқотишига ва ажинлар пайдо бўлишига олиб келади. Шунга кўра, малина тери саратонининг олдини олиш учун зарурий озиқ-овқатлардан биридир.