Ким қандай фикрда? Сўровнома иштирокчиларининг 23 фоизи маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ишни яхши бошлади, деб ҳисоблаши маълум бўлди
Аввалроқ каналимизда “Сизнинг ҳудудда яқинда иш бошлаган маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти кўзга кўрина бошладими?” саволи билан сўровнома ўтказилган эди.
Тадқиқотда иштирокчиларнинг 23 фоизи ҳоким ёрдамчилари масаласида “Ҳа, ишни яхши бошлади” деган жавобни белгилаган. 12 фоиз респондентлар эса ҳоким ёрдамчилари фаолиятини “Озроқ сезиляпти” деган жавобга тўхталган. Шунингдек, 51 фоиз иштирокчилар уларнинг фаолиятини “Ҳали кўрмадим” деган фикрда бўлса, 14 фоиз ўқувчиларимиз “Билмадим” жавобини танлаган.
Шу билан бир қаторда 30 дан ортиқ муштарийлар ҳоким ўринбосарлари фаолияти юзасидан алоҳида тартибда ўз фикр-мулоҳазаларини юборган. Улар орасида ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаётган ҳам, кутилган натижани кўрмаётганини билдирганлар ҳам талайгина.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари янги йўналиш бўлгани сабабли турлича фикрлар билдирилмоқда. Шу сабабдан соҳа бўйича сўровномаларни янги саволлар билан давом эттирамиз.