"Китобсевар миллатмиз, зиёли жамиятмиз"

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида талаба ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг илмга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда маънавий дунёқарашини кенгайтириш мақсадида шу мавзуда китобхонлик тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбир китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш, ёшларнинг бадиий-эстетик дидини шакллантириш, уларни маърифат сари етаклашга қаратилди. Унда факультет профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда китобсевар ёшлар иштирок этди. 

Тадбир давомида талабалар ўзлари севиб ўқиган асарлардан парчалар ўқиб, уларнинг мазмун-моҳиятини таҳлил қилишди. Айниқса, ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдоналаридан бўлган Алишер Навоий, Абдулла Қодирий, Чингиз Айтматов асарлари юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар олиб борилди. Талабалар китоб ўқишнинг инсон тафаккурини юксалтиришдаги ўрни, ёшларнинг ҳаётга бўлган қарашларига таъсири ҳақида фикрларини билдирди. 

Шунингдек, тадбир доирасида факультет кутубхонаси бой китоб фонди билан таништирилиб, талабалар учун янги адабиётлар тақдимоти бўлиб ўтди. Китобхонликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун фаол иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

С.Қипчақова,

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ўқитувчиси.