Кўплаб штатлар Трампнинг муҳожирлар фарзандларига фуқаролик бермаслик қарорига қарши чиқди. Сурия Россия компанияси билан йирик шартномани бекор қилди

🔹Панама ҳукумати Трампнинг Панама каналини босиб олиш таҳдидлари туфайли БМТга шикоят қилди 

🔹Сурия Россиянинг “Стройтрансгаз” компанияси билан Тартус денгиз портини бошқариш бўйича келишувни бекор қилди

🔹 Ўн саккиз штат ва Колумбия округи судда Трампнинг туғма фуқароликни чеклаш ҳақидаги буйруғига қарши чиқмоқда. Доналд Трамп АҚШ фуқароси бўлмаса, АҚШда туғилган болаларни америкалик деб тан олмаслик тўғрисида фармон имзолади. Бу орада ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш учун ҳибсга олиш бошланди. Ноқонуний муҳожирлар энди иммиграция судисиз депортация қилинади.

🔹 АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг Украина бўйича махсус вакили Кейт Келлогга Украина можаросига 100 кунда барҳам беришни топширди. 

🔹 Тель-Авивда 29 ёшли марокашлик оломонга пичоқ билан ҳужум қилган. Тўрт киши яраланган.  

🔹 АҚШнинг БМТ олдидаги умумий қарзи 2,8 миллиард долларга етган. Ташкилотда айтилишича, бу сумманинг 1,5 миллиард доллари АҚШ томонидан БМТнинг мунтазам бюджетига киритилиши керак.  

🔹 Владимир Зеленский Ғарб давлатларини ваъдаларини бажармаётганлиги ва Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш масаласида нохолис муносабати учун танқид қилди.

🔹 Туркия Олий суди 2017 йилда Истанбулдаги тунги клубда содир этилган терактда айбдор деб топилган ўзбекистонлик Абдулқодир Машариповга нисбатан 40 та умрбод қамоқ жазоси ҳукмини ўз кучида қолдирди. 

🔹 Аввалроқ Жо Байденни ёши учун танқид қилиб, устидан кулган Доналд Трампнинг ўзи мамлакат тарихидаги энг кекса раҳбарга айланди.

🔹 Apple дунёдаги энг қиммат бренд бўлиб қолмоқда - Brand Finance уни 574,5 миллиард долларга баҳолаган (йиллик кўрсаткичдан 11 фоизга ўсган). Иккинчи ва учинчи ўринларни Microsoft ва Google эгалламоқда.

🔹 Ироқда қизлар 9 ёшга тўлиши биланоқ турмушга чиқишга рухсат берувчи қонун маъқуллангани шов-шувга сабаб бўлмоқда. Маҳаллий депутатлар эса никоҳ ҳали ҳам 18 ёшдан, расмийлар розилиги билангина - 15 ёшдан дейишмоқда.

🔹 Ўтган дам олиш кунлари АҚШнинг Техас, Алабама ва Жоржия штатларида ғайритабиий совуқ – Арктика циклони туфайли ҳалок бўлганлар сони ўн кишига етди. Мамлакат бўйлаб 2000 дан ортиқ рейс бекор қилинган. Экстремал об-ҳаво бир неча кун давом этади.