Комил Алламжоновнинг 11 та қисқа саволга жавоби
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов “Alter Ego” дастурида интервью берди. Унда у қисқа саволларга қисқа жавоб берди.
Ж: Нима хавфлироқ: тонировка ёки дрон?
КА: Дрон.
Ж: Блогелар солиқ тўлаши керакми?
КА: Агар улар даромад кўраётган бўлсалар, нега тўлашмасин?!
Ж: Тесла ёки Феррари?
КА: Иккаласи ҳам.
Ж: Сўз эркинлиги бу — ?..
КА: Ривожланиш сари энг тўғри йўл.
Ж: Нега “Олтин қалам” мукофоти деярли доимо давлат нашрлари журналистларига берилади?
КА: Шунчаки “Олтин қалам” комиссияси таркибини аллақачон ўзгартириш вақти келди.
Ж: Журналистика университети мамлакат учун яхши журналистларни тайёрлармикин?
КА: Буни вақт кўрсатади.
Ж: Кўпроқ нима томоша қилган яхшироқ: ҳинд жангари фильми ёки турк сериали?
КА: Яхши, фойдали, менинг фикримча, фалсафий ғояга эга ва чуқур таъсирчан фильм.
Ж: Ўзбекистонда ўзининг Дмитрий Киселёви бўлармикин?
КА: Эҳтимол.
Ж: Ўзбекистоннинг энг зўр ёзадиган блогери ким? Ўзбек ва рус тилларида.
КА: Менга кўпчилик ёқади. Булар davletov.uz, Ферузхон, Али Қаҳҳоровни ўқийман. Мен унга салом йўлламоқчиман. Негадир сўнгги вақтларда у мендан хафа. У ҳақиқатан менга ёқади. Ажойиб бола. Бундайлар кўп. Менга ҳазил билан ёзадиганлар ёқади.
Ж: Сиз учун ватанпарварлик нима?
КА: Бу оддий: ёлғон гапирманг ва хиёнат қилманг.
Ж: Беш йилдан сўнг Ўзбекистон қандай бўлади?
КА: Ҳаммаси зўр бўлади.