Компания ва ташкилотлар учун энди офислар керак бўлмайдими?

Коронавирус пандемияси шароитида бутун дунё бўйлаб компания ва ташкилотлар ўз иш форматларини қайта кўриб чиқмоқда. HSBC компанияси ўтказган сўровнома натижаларини Лента.ру нашри маълум қилди.
Сўровнома 14 мамлакатнинг 2600 дан зиёд компаниялари ўртасида ўтказилди.
Сўровнамада иштирок этган иштирокчиларнинг деярли ярми (47 фоиз), масофавий ишлаш тизимида берилган топшириқларга яхшироқ тайёргарлик кўра олганларини таъкидлашди. 29 фоиз корхона раҳбарлари келажакда уларнинг корхоналари банд этиб турган бино ва хоналарни қисқартиришни режалаштираётганини айтишган. Улар кўплаб вазифаларни масофадан туриб бошқариш имкони мавжудлигига тўхталиб ўтганлар.
Иш тартиби билан боғлиқ саволга 69 фоиз иш берувчилар тез орада ўзгарувчан иш тартиби ҳаёт тарзига айланишини таъкидлаган. Онлайн ишлаш ва мажлислар ўтказиш тартиби билан боғлиқ саволга 61 фоиз раҳбарлар кейинги икки йилда бу ҳолат одатий хаёт тарзига айланишини маълум қилган.