“Korean and migration xususiy bandlik agentligi” мансабдорларига суд ҳукми ўқилди

Бугун, 14 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судида «Korean and migrations» xususiy bandlik agentligi» МЧЖ масъулларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди судьяси Т.Қосимов томонидан кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Қ.Отақулов — 9 йил, О.Кабилов — 9 йил, Х.Турдиев — 8 йил 3 ой, М.Алиқулов — 8 йил 3 ой, А.Шамшиддинов — 8 йил 3 ой, М.Отажонова — 5 йил 9 ой 21 кун, Р.Нуралиева — 6 йил 1 ой, О.Жўраев — 8 йил 3 ой, Канг Нам Кю — 8 йил 6 ой, Ж.Хидиров — 6 йил, И.Джабборова — 6 йил 1 ой, Ф.Камаловга — 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Судланувчилардан жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни ундириш белгиланди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.