Корея давлатига ўқишга юбориш учун 20 минг доллардан ортиқ маблағни қўлга киритган муассаса фаолиятига чек қўйилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда “S.” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Т.Н. ва бошқалар 2019 йил давомида бир неча фуқаронинг ишончига кириб, уларни Корея давлатидаги олийгоҳларга ўқишга киритиб қўйиш ҳамда виза олиб бериш эвазига 3 та ҳолатда 20 300 АҚШ доллари ва 8 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.