Кореяда ишлаб, Суриядаги террористик ташкилот аъзоларини молиялаштирган шахс 10 йилга қамалди
- 17.11.2022 14:20
- 181
- Жиноят ва жазо
2014 йилда Корея Республикасига бориб, 2018 йилнинг ўрталарида интернет тармоғи орқали халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимлар ғоявий таъсирида ақидапарастлик мазмунидаги материалларни атрофдагиларга тарқатган 29 ёшли фуқаро қўлга олинди.
У 2021-2022 йиллар давомида ўзи ва бошқа маслакдошларининг жами 24 миллион сўм миқдоридаги маблағларини «молиявий жиҳод» сифатида халқаро пул ўтказмалари ва электрон иловалар орқали Суриядаги жангариларга юборади.
ДХХ ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди томонидан у Жиноят Кодексининг 244-1, 244-2 ва 155-3-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 45 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!