Коронавирус, ОРВИ, грипп туфайли Россияда мактаблар ёпилмоқда
- 12.10.2021 18:04
- 53
- COVID-19
Роспотребнадзор раҳбари Анна Попованинг айтишича, эпидемиологик вазият туфайли Россия Федерациясининг 25 та субъектидаги 605 та мактаб ёпилган.
"Шуни ҳам таъкидлашни истардимки, таълим муассасаларида эпидемик жараённи тўхтатиш - COVID, ОРВИ ва гриппнинг авж олишига қарши чора сифатида мактаб ўқувчиларини масофадан ўқишга ўтказиш чораси қўлланилади.
Бундай мактаблар кўп эмас: бугунги кунда 25 та вилоятдаги 605 та мактаб ва 22 та ҳудудда 117 та болалар боғчаси тўлиқ ёпилди", деди Россия ҳукумати ҳузуридаги коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича мувофиқлаштирув кенгаш Президиуми йиғилишида Попова.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа