Коронавирус: охирги сутка давомида дунёда 541 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 84 миллион 474 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 848 мингдан зиёд киши вафот этган (2021 йил 5 январь Европа вақти билан соат 17:47 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 541 811 янги ҳолати аниқланди, 8 696 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (2021 йил 6 январь Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 86 миллион 405 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 868 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди. У ерда ЖССТ маълумотларига кўра 20,4 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,3 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (7,7 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,2 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (2,7 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотига кўра, бир сутка давомида АҚШда 211 444, Ҳиндистонда 16 375, Бразилияда 17 341, Россияда 24 246, Буюк Британияда эса 58 784 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди.