Коронавирус: Самарқандда касаллик камайди, тузалганлар сони ортди
🔺 2021 йил 8 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 362 (+199) нафарни ташкил этмоқда.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 4 нафари Андижон вилоятида,
📌 4 нафари Бухоро вилоятида,
📌 7 нафари Жиззах вилоятида,
📌 14 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 2 нафари Навоий вилоятида,
📌 2 нафари Наманган вилоятида,
📌 12 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 3 нафари Фарғона вилоятида,
📌 1 нафари Хоразм вилоятида,
📌 32 нафари Тошкент вилоятида,
📌 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча республикамиз бўйича 316 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98 445 нафарга етди.
⚫️ Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 700 нафардан ошди. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 216 нафар бемор даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.