Коронавирусда йўтал қандай бўлади?
- 02.08.2020 12:16
- 1133
- COVID-19
40-Коммунарка шифохонаси бош шифокори Денис Проценко коронавирус касаллигининг айрим жиҳатлари ва ундаги йўтал ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда "Российская газета" ёзмоқда.
Унинг сўзларига кўра, бу йўталда ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайдиган интонация бор. Коронавирус билан касалланган беморларда йўтал юзаки бўлади, шунингдек, доимий терлаш ҳолати ҳам кузатилади. Мана шу белгилар билан ҳам бу касаллик белгиларини англаш мумкин.
Шунингдек, у касаллик вақтида таъм ва ҳид билмаганини айтиб ўтди.
Эсталиб ўтамиз, Проценко коронавирус билан апрель ойида касалланган эди.
Теглар:
коронавирус