Коронавирусни зарарсизлантирувчи ниқоб яратилди

Ҳозирча дунёда ягона бўлган коронавирусни зарарсизлантирувчи ҳимоя ниқоби яратилди. Бу ҳақда Лиссабондаги тиббий молекуляр институти маълум қилди.

Бу сув ўтказмайдиган махсус матолардан ташкил топган, замонавий технологиялар асосида тайёрланган кўп марта ишлатиладиган ниқоб.

Ўтказилган тажрибалар ушбу маҳсулотнинг коронавирусга қарши самарасини кўрсатди.

“Ниқоб COVID-19 вирусини зарарсизлантирувчи инновацион қобиққа эга. Унинг бу хусусияти мато 50 марта ювилгунга қадар сақланиб туради”, деб маълум қилди институт вакиллари.

Бироқ янги ишлаб чиқилган ниқоб қачон савдога чиқарилиши ва унинг нархи ҳақида маълумот ҳозирча тақдим этилмади.