Кўз учишининг 6 сабаби
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз: нима сабабдан кўз липиллайди? Ҳаммаси асабдан, дейди шифокорлар ва уларнинг гапида жон бор. Шундай бўлса-да, кўз учишининг бошқа сабаблари ҳам йўқ эмас.
Кўз толиқиши. Компьютерда ишлаш, хона ёруғлиги етарли даражада бўлмаган шароитда китоб ўқиш кўз мушакларини чарчатади. Натижада спазм юз беради.
Тўйиб ухламаслик. Бу ҳолатда организмнинг умумий толиқиши кучли стрессни юзага келтиради.
Невроз. Киши хатти-ҳаракатларини назорат қила олмаганида беихтиёр нерв толалари тортилади.
Кофеин, спиртли ва газланган ичимликлар. Биласиз, ҳар бир организм индивидуал тузилган. Шунга кўра, ошқозон – ичак тизими истеъмол қилинаётган маҳсулотларга реакция бериши мумкин.
Иммунитет заифлашуви. Инфекцион хасталиклардан сўнг иммун тизими сустлашади. Бу эса организмда умумий стрессни келтириб чиқаради.
Витамин етишмовчилиги. Организм маълум гуруҳ дармондориларига эҳтиёж сезса, кўз учиши келиб чиқади.